14-15 апрелда Қозоғистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи бўлиб ўтади
Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – 14-15 апрелда Қозоғистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи бўлиб ўтади. Бу ҳақида Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабар берди.
“Президент Ислом Каримовнинг таклифига биноан Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев 14-15 апрель кунлари амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қиладилар.