14 февралдан бошлаб Ўзбекистон пойтахтида совуқ сув тарифлари оширилади

Дата: 17:16, 01-02-2018.

Тошкент. 1 феврал. ЎзТАГ – 14 февралдан бошлаб Тошкентда совуқ сув тарифлари оширилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Сувсоз” корхонаси матбуот хизматига таянган ҳолда.

 “Тошкент ҳокими девонининг Бош молия бошқармаси томонидан 29 январда тасдиқланган декларация асосида Тошкент бўйича янги тарифлар жорий этилмоқда”, - дейилади хабарда.

Тошкент ҳокимининг 12 январдаги 69-сонли қарорига мувофиқ, 2018 йилда ичимлик суви таъминоти тарифларига махсус устама белгиланмоқда. Унинг миқдори 1 куб метрга 100 сўмни ташкил этади. 

Кўрсатилган муддатдан бошлаб, канализация бўлган хусусий уйларда 1 куб метр сув нархи 460 сўмни, канализация бўлмаган уйларда эса 295 сўмни ташкил этади.

 Ўз навбатида, марказлашган иссиқ сув таъминоти бўлган кўп қаватли уйларда 1 куб метр сув нархи 625 сўмга, марказлашган иссиқ сув таъминотига уланмаган уйларда эса уйларда 1 куб метрига 460 сўмни ташкил қилади.

 Эслатиб ўтамизки, бунга қадар совуқ сув тарифлари 2017 йилнинг 21 июлида оширилган эди. 

Сурат манбаи: http://aa.com.tr/en/economy/uganda-turkish-group-invests-600mln-in-economic-zone/494302

Янгилик билан ўртоқлашиш: