14 июндан бошлаб “Ўзжелдорпасс” Қўнғиротга қўшимча поезд қўяди

Дата: 15:36, 10-06-2015.

Тошкент. 10 июн. ЎзТАГ – “Ўзжелдорпасс” очик акционерлик жамияти йўловчилар оқими ошганлиги муносабати билан Қўнғиротга қўшимча поезд қўяди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) компания матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“2015 йилнинг 14 июнидан то 6 сентябрга қадар якшанба кунлари “Тошкент-Қўнғирот-Тошкент» йўналишида қатновчи қўшимча 54/53 сонли поезд қатнови йўлга қўйилади”, - дейилади матбуот хизмати хабарида.

Поезд Тошкентдан сешанба, жума ва якшанба кунлари соат 16.50да, Қўнғиротдан сешанба, пайшанба ва якшанба кунлари соат 08.53да йўлга тушади.

Эслатиб ўтамизки, Қўнғирот – Ўзбекистон шимолий-ғарбидаги шаҳар бўлиб, Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган. 2012 йилда шаҳарда 70 минг киши яшаган. Шаҳарда темир йўл станцияси ва аэропорт мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: