14 ноябрда Тошкентда “Куз неъматлари” кўргазмаси очилади

Дата: 10:58, 01-11-2018.

Тошкент. 1 ноябр. ЎзТАГ – 14-16 ноябр кунлари Тошкентда “Куз неъматлари - 2018” Республика мева-сабзавот ярмаркаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Савдо саноат палатасининг берган маълумотига кўра, ярмарка “Ўзкургазмасавдо” МЧЖ кўргазма залларида бўлиб ўтади. Унинг доирасида қовун байрами (“Қовун сайли”) ўтказилиб, турли хилдаги қовунлар тақдим этилади.

Кичик бизнес субъектлари, фермар ва деҳқон хўжаликлари, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлари вакиллари, хорижий сайёҳлар, шунингдек, пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари ярмаркага таклиф этиладилар.

Ярмарки майдончаларида салоҳиятли ҳамкорлар топиш, ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар ўртасида узоқ муддатли алоқаларни ўрнатиш учун барча шароитлар яратилади.

Сурат манбаи: http://www.belnovosti.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: