15-ҳафта бошида Ўзбекистон Марказий банки миллий валютанинг долларга нисбатан курсини 5,71 сўмга туширди

Дата: 15:15, 12-04-2016.

Тошкент. 12 апрел. ўзТАГ – 15-ҳафта бошида Ўзбекистон Марказий банки миллий валютанинг долларга нисбатан  курсини 5,71 сўмга туширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Жорий йилНИНГ бошидан бери МБ миллий валюта курсини 6,49 ва 4,71 сўм орасида “пасайтирмоқда”: агар 5 январдан сўм 6,49 сўмга “тушган” бўлса, 12 январдан 4,96 сўмга, 19 январдан 5,05 сўмга, 26 январдан 5,01 сўмга, 2 февралдан 5,38, 9 февралдан 4,73 сўмга, 16 февралдан 5,03 сўмга, 23 февралдан 5,02 сўмга, 1 мартдан 4,99 сўмга, 10 мартдан миллий валюта курси 5,04 сўмга, 15 мартдан 5,07 сўмга, 22 мартдан 5,02 сўмга, 29 мартдан 4,95 сўмга, 5 апрелдан 5,96 сўмга, 12 апрелдан 5,71 сўмга ($1 2888,39 сўм) “қуйилади”.

Бундан илгари, 2015 йил октябри бошидан бери Марказий банк курсни 14 ва 15 сўм ўртасида “пасайтирмоқда” эди. Масалан, сўм курси 6 октябрда 14,08 сўмга, 13 октябрда 14,14 сўмга, 20 октябрда 14,23 сўмга, 27 октябрда 14,3 сўмга, 3 ноябрда 14,38 сўмга, 10 ноябрда 14,46 сўмга, 17 ноябрда 14,53 сўмга, 24 ноябрда 14,62 сўмга, 1 декабрда 14,69 сўмга, 10 декабрда 14,77 сўмга, 15 декабрда 14,85 сўмга, 22 декабрдан 14,93 сўмга, 29 декабрдан 15 сўмга “қуйилаган” эди.

Бир томондан банк тизими назоратчиси томонидан ўзбек сўмининг америка долларига нисбатан мақсадли кучсизлантириш сиёсати бизнесга расмий курс ҳаракатини у ёки бу даражада тахмин қилган ҳолда, унга мослашишга имкон беради. Аммо, бошқа томондан, инфляция, аста-секин бўлсада, йиғилмоқда, лекин унинг қачон МБ назоратидан чиқишини тушуниш қийин.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта курсини ҳар сешанба куни белгилайди.

Айни пайтда, DollarUz.com сайти маълумотларига кўра, 5 апрелда сўмнинг бир долларга нисбатан курси 6440 сўмни ташкил этган бўлса, 10 апрелга келиб 6450 сўмга тенг бўлган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: