15 февралда Тошкентда МО Қиличбозлик конфедерациясининг чемпионати бошланади

Дата: 16:33, 07-02-2019.

Тошкент. 7 феврал. ЎзТАГ – 15 февралда Тошкентда Марказий Осиё (МО) Қиличбозлик конфедерациясининг чемпионати бошланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“15-17 февраль кунлари пойтахтдаги гимнастика бўйича спорт комплексида Марказий Осиё Қиличбозлик конфедерациясининг дастлабки расмий очиқ чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу турнир янги конфедерация учун дебют мусобақа ҳисобланади”, - дейилади Ўзбекистон Миллий Олимпиа қўмитаси матбуот хизматининг хабарида.

Қайд этилишича, ўсмирлар ва кадетлар ўртасида ташкил этиладиган I Очиқ чемпионатда Афғонистон, Тожикистон, Турманистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон қиличбозлари совринли ўринлар учун кураш олиб боради.

Баҳслар қиличбозликнинг ҳар учта йўналишида ташкил этилади ва унда 150 нафардан зиёд спортчи қатнашади. Беллашувлар 15 февраль куни соат 10.00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 25 январ куни Ўзбекистон Адлия вазирлиги Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, ва Ўзбекистон қиличбозлик федерацияларини бирлаштирувчи Марказий Осиё қиличбозлик Конфедерациясини давлат рўйхатидан ўтказган эди.

Сурат манбаи: http://olympic.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: