15 майдан бошлаб Ўзбекистонда пора берганлик учун 15 йилга қамалиш мумкин

Дата: 21:06, 15-05-2014.

Тошкент. 15 май. ЎзТАГ – 15 майдан бошлаб Ўзбекистонда пора берганлик учун 15 йилга қамалиш мумкин, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган қонун ва унга биноан Жиноят кодексига киритилган ўзгаришларга асосланган ҳолда.
Хусусан, 211 (пора бериш) ва 212 (порахўрликда воситачилик) моддаларига ўзгартишлар киритилди.
Пора берганлик учун энг юмшоқ жазо – энг кам иш ҳақи миқдорининг (ЭКИХМ) 50 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш бўлди (илгари ЭКИҲМ 50 бараваригача ёки 3 йилгача тарбиялаш ишларига жалб этиш эди).
Энг оғир жазо жуда катта миқдорда пора бериш, бунда уюшган жиноятчи гуруҳ ёки масъулиятли лавозимли шахс манфаатини кўзлаш бўлиб, бунинг учун 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этилади (илгари 5 йилдан 10 йилгача эди).
Порахўрликда воситачили ҳам энди жуда қаттиқ жазоланади. Бундай иш учун энг юмшоқ жазо – ЭКИҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум этилишдан иборат.
Энг оғир жазо “жуда катта миқдорда пора беришда воситачилик қилиш, бунда уюшган жиноятчи гуруҳ ёки масъулиятли лавозимли шахс манфаатини кўзлаш” бўлиб, бунинг учун 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этилади (илгари 5 йилдан 8 йилгача эди).

Янгилик билан ўртоқлашиш: