15 майдан Тошкентда сув таъминоти ва марказий иситиш тарифлари оширилади

Дата: 22:41, 29-04-2015.

Тошкент. 29 апрел. ЎзТАГ – 15 майдан бошлаб Ўзбекистон пойтахтида иссиқ ва совуқ сув таъминоти ҳамда марказий иситиш хизматлари бўйича янги тарифлар кучга киради. Бу ҳақида Газета.uz нашрига “Таштеплоэнерго” ва “Сувсоз” компанияларида хабар қилишди.

Марказий иситишнинг янги тарифи бир квадрат метр турар жой майдони учун 941,14 сўмни (ҳозир – 844,67 сўм, +11,4%), ҳисоб ускунаси бўлган ҳолда бир кубометр иссиқ сув таъминоти учун 3015,87 сўмни (2706,76) ва ҳисоблагичсиз тўланганда бир кишига 11777,69 сўмни (10570,54) ташкил этади.

Ҳисоблагич бўлмаган ҳолда аҳоли иссиқ сув таъминоти учун тўловлар белгиланган тарифларга 1,5 қўшимча коэффициентни қўлланган ҳолда амалга оширилади.

Шунингдек, 15 майдан бошлаб корхона ва ташкилотларга иссиқлик қуввати учун улгуржи тариф ҳам оширилади.

Совуқ сувнинг янги тарифлари яқин кунларда маълум бўлади.

Нашр маълумотига кўра, бундан олдинги совуқ ва иссиқ сув тарифларининг ошиши ўтган йилнинг октябрида қайд этилган.

$1 = 2512,73 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: