15 майдан Ўзбекистонда газнинг ички нархлари 7,2% оширилади

Дата: 16:25, 05-05-2015.

Тошкент. 5 май. ЎзТАГ – 15 майдан Ўзбекистонда газнинг ички нархлари барча тоифадаги истеъмолчилар учун 7,2% оширилади, деб кўрсатилади “Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компанияси (МХК) сайтида жойлаштирилган маълумотда.

Янги прейскурантга мувофиқ, аҳолига етказиб берилаётган 1 куб. м таббий газнинг нархи ҳисоблагич бўлган ҳолда 194,7 сўмни, у мавжуд бўлмаганда 336,7 сўмни ташкил қилади. Улгуржи истеъмолчилар, жумладан, иссиқлик таъминоти корхоналарига сотилаётган 1 минг куб. м таббий газ баҳоси 194,7 минг сўмгача ошади.

Бу газ нархларининг жорий йилда илк марта оширилиши. 2014 йил октябрда унинг қиймати 9,9% ошган эди.

Бундан олдин 15 майдан бошлаб Тошкентда сув таъминоти ва марказий иситиш таъминоти тарифлари 11% оширилиши ҳақида хабар қилинган эди.

Ҳозирда “Ўзтрансгаз” АК 120 минг км паст ва ўрта босимдаги газ тарқатиш тармоқларини эксплуатация қилади. Улар ёрдамида газ 4 млн турар жойлар ва 80 минг улгуржи истеъмолчиларга етказиб берилади.

Кейинги йилларда Ўзбекистонда ички табиий газ истеъмоли 1,3 бараварга ошди ва йилига 50 млрд куб. м атрофидани ташкил этади. Қазиб олиш ҳажми эса 62-65 млрд куб. м.ни ташкил қилади.

$1 = 2517,80 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: