15 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда парламентга сайлов кампанияси бошланади

Дата: 13:24, 12-09-2014.

Тошкент. 12 сентябр. ЎзТАГ - 15 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда Олий Мажлис (парламент) қонунчилик (қуйи) палатаси, шунингдек, халқ депутатлари вилоят ва туман кенгашларига сайлов кампанияси бошланади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Марказий сайлов комиссиясининг (МСК) жума куни эълон қилинган қарорига асосланган ҳолда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, вилоят, туман ва шаҳар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов 2014 йилнинг декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбаси – 21 декабрда ўтказилади. Марказий савлов комиссияси йиғилишида бир сайлов округи учун сайловчилар меъёри ўртача 154 минг сайловчи қилиб белгиланди.

Хужжатга мувофиқ, сиёсий партиялар сайловларда қатнашиш учун тегишли хужжатларни МСКга 12 октябргача тақдим этишлари керак. Депутатликка номзодлар кўрсатиш партиялар томонидан 14 октябрдан бошлаб 6 ноябргача ўтказилади. Партияларда депутатликка номзодларни рўйхатга олиш учун хужжатлар 9 декабрда тўхтатилади, рўйхатга олиш 16 ноябрда якунланади.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, сайловолди тарғиботи депутатликка номзодлар рўйхатга олинган кундан бошланиб, 19 декабрда тугалланади. Сайловга бир кун қолганда ва сайлов куни тарғибот қилишга йўл қўйилмайди.

Эслатиб ўтамизки, 2005 йилдан бери Ўзбекистонда иккипалатали парламент ишлаб келади. Қонунчилик палатасида доимий равишда 150 депутат ишлайди. Улар 2009 йил декабрда тўрт сиёсий партия ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати номидан 5 йилга сайланган. Юқори палата – Сенатда 100 депутат ишлайди. Улар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 6 кишидан сайланган. Бундан ташқари, Сенатнинг 16 аъзоси Ўзбекистон президенти томонидан мамлакатнинг энг обрўли кишилари орасидан тайинланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: