15 январ куни Тошкентда “Чегара” кўргазмаси бошланади
Тошкент. 10 январ. ЎзТАГ – 15 январ куни Тошкентда Гёте-Институт (Германия) томонидан ташкил этилган “Чегара” кўргазмаси очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Европанинг охири қаерда ва Осиё қаердан бошланади? Осиё қаерда тугайди ва Европа қаердан бошланади? Чегаралар нималарга таъсир қилади ва уларни ким белгилайди? Бу Гёте-Институт 2017-2019-йилларда кўплаб ҳамкорлар билан биргаликда кўрсатаётган кўп йиллик “Чегара” бадиий лойиҳасининг асосий масалаларидир. Кўргазманинг бу сафарги тўхташ вақти – Тошкент шаҳри”, - дейилади институт матбуот хизматининг хабарида.
Қайд этилишича, кўргазма, чегаралар ва уларнинг келиб чиқишини турли шаклларда: ҳудудий бўлинма ёки аксинча, қўшилма, маданий ёки ижтимоий тўсиқлар, “биз” ва “бошқаларни” ажратиб турувчи восита ёки шунга ўхшаш ажралишларни яратувчи восита сифатида ўрганади ва таҳлил қилади.
“Бу ерда “чегара” сўзи метафора бўлиб, шартли равишда, шартнома мавзуси ўзгарувчан моҳиятдир. Мавзу постсовет ҳудуди мамлакатлари, шунингдек Германия ва Европа учун ҳам долзарб. Бу ерда “Қизил чизиқ” бўлиб Европа ва Осиё ўртасидаги географик ва маданий чегара хизмат қилади. Лойиҳа бу мавзуларни бадиий ижод нуқтаи назаридан маданий жиҳатдан кўриб чиқади”, - дейилади хабарда.
Лойиҳанинг мақсади – чегараларнинг пайдо бўлиб жараёнлари, мотив ва сабабларини ҳар тарафлама ўрганишга кўмаклашишдан иборат. Кўргазманинг диққат марказида – ушбу мавзуда ўз фикрларини намойиш этувчи ёш авлод ижоди турибди.
Кўргазма 15 февралга қадар давом этади.
Сурат манбаи: https://www.goethe.de