15 йил давомида Ўзбекистон Давлат санъат музейида ўғрилар гуруҳи ишлаб келганлиги маълум бўлди

Дата: 16:01, 15-12-2014.

Тошкент. 15 декабр. ЎзТАГ – 15 йил давомида Ўзбекистон Давлат санъат музейида ўғрилар гуруҳи ишлаб келганлиги маълум бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тергов жанраёнида музей коллекциясидаги ноёб асарлар 1999-2014 йилларда ўғирланганлиги маълум бўлди”, - деб аниқлаштирди РИА Новости ҳамсуҳбати. Унинг сўзларига кўра, музейдан асосан Оганес Татевосьян, Александр Николаев, Николай Карахан, Рихард-Карла Зоммерларнинг ишлари ўғирланган.

Жиноий ишлар бўйича Тошкент шаҳар суди Ўзбекистон Давлат санъат музейи собиқ ходимларини асарларни алмаштириб қўйганлик ва ҳақиқий расмларни сотганликлари учун 3 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилди.

Жиноий гуруҳ музей заҳираларидаги жами 25 ошиқ суратлардан нусхалар олиб, ҳақиқийларини сотганлар, деб қўшимча қилди суд вакили.

Суд қарори билан музейнинг собиқ бош сақловчиси Мирфайзи Усмонов 9 йил 3 ойга озодликдан маҳрум қилинди, экспонатларни реставрация қилиш лабораторияси мудири Бахтиёр Ботиров ва реставратор Абдураҳмон Мурановлар 8 йилга қамалдилар, жиноятда қатнашган қолган музей ходимлари ҳам жазоландилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: