15 ўзбек ОТМда педагоглар тайёрлаш учун сиртқи бўлимлар очилади

Дата: 17:38, 10-08-2017.

Тошкент. 10 август. ЎзТАГ – Эндиликда Ўзбекистонда педагоглар сиртқи бўлимларда тайёрланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

9 августда президент Шавкат Мирзиёев имзолаган қарорга мувофиқ, янги ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистондаги 15 та ОТМда педагогик йўналишлар бўйича махсус сиртқи бўлимлар очилади.

Бу биринчи навбатда қишлоқ жойлардаги ўқитувчилар тақчиллигини йўқотишга имкон беради.

Педагогик йўналишар бўйича сиртқи бўлимлар очиладиган ОТМ мамлакатнинг барча вилоятларида жойлашган бўлиб, асосан давлат университетларидир.

Махсус сиртқи бўлимга қабул қилиниш учун ўрта махсус, касб-ҳунар маълумот ҳамда камида уч йил педагогик амалий иш стажи, мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасалари эҳтиёжлари асосида тасарруфида ушбу таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан бериладиган тавсиянома зарур.

Махсус сиртқи бўлимда ўқиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: