15 ўзбек паралимпиячиси Бразилиядаги 2016 йилги XV Паралимпия ўйинларига лицензия олди

Дата: 18:00, 26-03-2015.

Тошкент. 26 март. ЎзТАГ - 15 ўзбек паралимпиячилари Бразилиядаги 2016 йилги XV Паралимпия ўйинларига лицензия олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Милий паралимпия ассоциациясидан хабар беришларича, жорий мавсумда ўзбек паралимпиячилари жаҳон ва қитъа чемпионатлари, халқаро мусобқаларда иштирок этадилар. Демак, лицензиялар сони яна кўпайиши мумкин.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йилда халқаро мусобақаларда ўзбек паралимпиячилари 63 медаллни қўлга киритдилар. Улар орасида 38 олтин, 16 кумуш ва 9 бронза медаллар бор. Энг яхши қатнашган йўналишлар сирасига эса энг аввало дзюдочилар, енгил атлетикачи ва сузувчилар киради.

Ўзбекистон термаси Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳридаги II Параосиё ўйинлари якунлари бўйича 22 олтин, 5 кумуш ва 4 бронза медал ишлаган ҳолда 40 давлат жамоалари орасида бешинчи ўрини олди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: