16 сентябрда Тошкентда ўзбек-қозоқ бизнес-форуми бўлиб ўтади
Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – 16 сентябрда Тошкентда ўзбек-қозоқ бизнес-форуми бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ССП матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“16 сентябрда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Тошкент шаҳрида ўзбек-қозоқ бизнес-форуми ўтказиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Ундан кўзланган мақсад ўзбек-козоқ ширкатлари, турли тармоқ корхоналари орасида кооперация алоқалари ўрнатиш ва мустаҳкамлаш, икки мамлакат ҳудудида қўшма корхоналар очиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш кабилардан иборат”, - дейилади ССП Ахборот хизмати хабарида.
Хабарда айтилишича, тадбир “Ўзэкспомарказ”нинг 4-павильонида икки томоннинг тақдимотлари, шунингдек, компанияларнинг яккама-якка музокаралари шаклида ўтказилади.


