16 йилда Ўзбекистонда давлат бюджети умумий харажатларида ижтимоий соҳа маблағлари 17,2% ўсади
Тошкент. 31 октябр. ЎзТАГ – 16 йилда Ўзбекистонда давлат бюджетидаги умумий харажатларда ижтимоий соҳа маблағлари 17,2%га: 2000 йилдаги 42,5%дан 2017 йилда 59,7%гача ўсади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Хусусан, агар 2000 йилда давлат бюджетидаги умумий харажатларда ижтимоий соҳага ажратилган маблағлар 42,5% ташкил қилган бўлса, 2016 йилда унинг 59,5%гача, 2017 йилда эса 59,7%гача ўсиши кутилмоқда”, - дейилади ўзбек парламенти қонунчилик палатаси Ахборот хизмати хабарида.
Бундан ташқари, 2017 йилда камтаъминланган оилаларни қўллаб қувватлаш ва болали оилаларга ижтимоий ёрдам бериш харажатлари 2,6 трлн сўм мидорига етади, бу эса 2008 йилдагидан 4 бараварга кўпдир.
Эслатиб ўтамизки, 28 октябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари, шунингдек, 2017 йилли солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳасини кўриб чиқилди ва қабул қилинди.