16 ўзбекистонлик Қозоғистонда маиший газ билан заҳарланган

Дата: 10:45, 04-06-2019.

Тошкент. 4 июнь. ЎзТАГ – 16 ўзбекистонликлар Қозоғистонда маиший газ билан заҳарланган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Қозоғистондаги Ўзбекистон элчихонасининг маълумотларига кўра, 3 июнь соат 0: 15 да Қарағанда шаҳрида 16 нафар Ўзбекистон фуқароси маиший газ билан заҳарланганлиги қайд этилган", - дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, ўзбекистонликлар Қарағанданинг вилоят тиббиёт марказида “Маиший газ, шу жумладан, ис газидан ингаляцион заҳарланишнинг ўртача оғир даражаси. Токсикогипоксик энцефалопатия” ташхиси билан госпитализация қилинган.

Токсикология бўлимининг оғзаки маълумотлар кўра маиший газдан қуйидагиар заҳарланган: Ҳусанов Сардор (20.07.2001, й. т.), Валентин Жўраев (15.04.1998, п.), Ҳусанов Шарип (08.02.1973 й. т.), Точканов Алишер (17.10.1996 й. т.), Неъматов Баҳодир (30.03.1992 й. т.), Элбоев Одил (12.04.1986 й. т.), Элбоев Фарух (02.02.1992 й. т.), Точканов Шаҳзод, (10.03.1999 й. т.), Точканов Достон (24.10.1995 й. т.), Точканов Ойбек (15.02.1996 й. т.), Искандаров Обид Салоҳитдинович (01.08.1995 й. т.), Самиев Азбек (01.01.1998 й. т.), Ҳусанов Эгамберди (25.01.1976 й. т..), Моуратов Иззат (01.01.1991 й. т.), Ҳусанов Ниёз (01.01.1990 й. т.), Ҳусанов Кобонует (18.04.1982 й. т.).

"Қозоғистон ваколатли органларининг дастлабки версиясига кўра, воқеа Ўзбекистон фуқаролари таъмирлаш ишларини амалга ошираётган янги қурилган уйга бензин бирлигидан карбон моноксит оқиши натижасида содир бўлган", - дейилади хабарда.

Таъкидланадики,Э.Хусанов ва Қ.Хусанов соғлиги яхшиланганлиги сабабли касалхонани тарк этдилар.

Қарағанда шаҳрининг ҳуқуқ-тартибот идоралари фавқулодда вазиятнинг сабаблари ва оқибатларини аниқлаш мақсадида таҳлилий ишларини олиб бормоқдалар.

“Элчихона томонидан мазкур масала назоратга олинган ва бу масала юзасидан “ишонч телефони” очилган: +77772182020", - деб якунланади хабар.

Сурат манбаи: nokta.md

Янгилик билан ўртоқлашиш: