17-18 мартда Пекинда ШҲТ аъзо давлатлар экспертлари йиғилиши бўлиб ўтади

Дата: 15:45, 16-03-2016.

Тошкент. 16 март. ЎзТАГ – 17-18 мартда Пекинда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар экспертлари йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

“2016-йилнинг 17-18-март кунлари Пекин шаҳрида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг ўн биринчи учрашувига тайёргарлик кўриш бўйича экспертлар йиғилиши бўлиб ўтади”, - дейилади чоршанба куни эълон қилинган хабарда. 

Эслатиб ўтамизки, 2016 йилда ШҲТ раислиги Россиядан Ўзбекистонга ўтди. 23-24 июнда  Тошкентда ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги саммити ўтказилади.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) 2001 йилда ташкил қилинган минтақавий халқаро ташкилотдир. Унга Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон киради. Беларусь, Монголия, Эрон, Покистон, Ҳиндистон ва Афғонистон ташкилотда кузатувчи мақомига эга. 2015 йилнинг 10 июлида ШҲТга  Ҳиндистон ва Покистонни қабул қилиш бўйича ҳаракатлар бошланди.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: