17,5 млндан ошиқ ўзбекистонликлар умумхалқ ҳайрия ҳашарида қатнашдилар

Дата: 16:32, 25-08-2015.

Тошкент. 25 август. ЎзТАГ – 17,5 млндан ошиқ ўзбекистонликлар умумхалқ ҳайрия ҳашарида қатнашдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Маҳалла” жамоатчилик ҳайрия жамғармасининг маълумотиларига кўра, ҳашар доирасида мобайнида жами 38 минг гектар майдон ободонлаштирилди, 25 минг км узунликдаги ариқ-зовурлар тозаланди. Ҳашардан тушган маблағлар жамғарма ҳисобига ўтказилиб, маҳаллаларни ободонлаштириш ва муҳтожларга ёрдам беришга йўналтирилади.

Эслатиб ўтамизки, 22-23 август – дам олиш кунлари Ўзбекистонда Мустақиллик куни олдидан умумхалқ ҳайрия ҳашари бўлиб ўтган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: