17 минг атрофида ўзбекистонликлар Корея Республикасида ишламоқда

Дата: 20:30, 01-07-2016.

Тошкент. 1 июл. ЎзТАГ – 17 минг атрофида ўзбекистонликлар Корея Республикасида ишламоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Меҳнат вазирлигидан хабар қилишларича, бугунги кунда, Корея Республикасида 16,885 нафар ўзбекистонликлар меҳнат қилмоқдалар. Улар Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентлик орқали иш билан таъминланган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги масалалари агентлиги раҳбари Улуғбек Назаровнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон фуқаролари ҳукуматлараро, муассасалараро шартномалар асосида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиш ҳуқуқига эгалар. Бу ишлар фақат агентликнинг кўмагида ва унинг Тошкент, Бухоро, Фарғона, Қарши ва Нукусда жойлашган хўжалик ҳисобидаги ҳудудий ишга жойлаш бюролари орқали амалга оширилади.

Маълумот ўрнида, ўзбекистонликларни ишга жўнатиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳамда Корея республикаси Меҳнат вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми асосида амалга оширилади.

Мазкур ҳужжат доирасида, 2007-2016 йилларда 25,543 нафар ўзбекистонлик Жанубий Кореяда иш билан таъминланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: