17 ёшли ўзбек оғир атлетикачиси жаҳон чемпиони бўлди
Тошкент. 25 октябр. ЎзТАГ – 17 ёшли ўзбек оғир атлетикачиси Адҳамжон Эргашев жаҳон чемпиони бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВ асосланган ҳолда.
Маълумотларга кўра, А.Эргашев Пенанг шаҳрида (Малайзия) 19-25 октябр кунлари оғир атлетика бўйича 18 ёшгача бўлган ёшлар ва қизлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида иккита олтин ва битта кумуш медални қўлга киритди.
Таъкидланишича, ўзбек оғир атлетикачиси Ўзбекистоннинг турнирдаги ягона вакили бўлиб, 62 кггача вазн тоифасида 22 спортчи орасида энг яхши деб топилди.
Иккикураш якунига кўра 280 кг натижани қайд этган спортчи даст кўтариш баҳсида 125 кг, силтаб кўтаришда 155 кг натижа қайд этди. Турнирнинг кумуш медалини хитойлик Вэй Юньнан (276 кг – 120 кг, 156 кг), бронза совринини россиялик Зулфат Гараевлар (273 кг – 124 кг, 149 кг) олишди.