179 киши ўзбек фуқаролигини олди

Дата: 14:48, 21-12-2016.

Тошкент. 21 декабр. ЎзТАГ – 179 киши ўзбек фуқаролигини олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

У президент Шавкат Мирзиёев 20 декабр куни имзоланган “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ тақдим этилмоқда. Хужжат Ўзбекистон ТИВ сайтида эълон қилинган.

 Хужжатга мувофиқ, фуқаролик олганларнинг кўпчилиги ўзбекистонликлардир. Шунингдек, улар орасида 9 Тожикистон (5 эркак, 4 аёл), 8 Қозоғистон (3 эркак, 5 аёл), 5 Қирғизистон (3 эркак, 2 аёл), 4 Туркманистонлик (1 эркак, 3 аёл), шунингдек, 2 Россиялик, Хитойлик ва Украиналик бор.

Фуқаролик олганлар орасида энг кексалари Қозоғистонлик ҳозирда Наманган вилоятида яшовчи 81 ёшли Октябрхон Арапова ва асли Фарғона вилоятидан хозирда Қорақалпоғистонда яшовчи 82 ёшли Людмила Займаклардир.

Энг ёшлар орасида Тошкент вилоятилик 32 ёшли Елена Искандерова ва Қозоғистонлик 30 ёшли Гузал Хайрутдиновалар бор.

Олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олганлар рўйхати илк марта эълон қилинмоқда. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: