18-20 октябрда Ўзбекистонда тунда ер музлаб, ёмғир ёғиши ва қорга айланиши кутилмоқда

Дата: 14:44, 17-10-2016.

Тошкент. 17 октябр. ЎзТАГ – 18-20 октябрда Ўзбекистонда тунда ер музлаб, ёмғир ёғиши ва қорга айланиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

“18 октябрда Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кузатилади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, кечга бориб ёмғир республиканинг баъзи туманларида қорга айланиши мумкин. 17-18 октябрда шамолнинг 15-20 м/сгача кучайиши кутилади. 19-20 октябрда ҳарорат кечаси 0-2° илиққача, баъзи жойларда 1-2° совуқ бўлади, кундузи 8-10° иссиқ бўлади”, - дейилади Ўзгидрометнинг душанба кунги хабарида.

 Шунингдек, гидрометеорология хизмати маълумотларига кўра, 17-19 октябрда тоғ ва тоғолди худудларида сел келиши хавфи бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: