18 майда Ўзбекистоннинг барча музейлари бепул ишлайди

Дата: 13:00, 07-05-2015.

Тошкент. 7 май. ЎзТАГ – 18 майда Ўзбекистонда Халқаро музейлар куни нишонланади. Шу куни мамлакатнинг барча музейлари бепул ишлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Очиқ эшиклар кунида музейларда маданият ва санъат намоёндалари, ёзувчи ва шоирлар, тарихчи, рассом ва ҳунармандлар иштирокида маданий-маърифий тадбирлар, доира суҳбатлари ва маҳорат дарслари ўтказилади. Мамлакатнинг уч музейи – Давлат тарих музейи, Темурийлар тарихи давлат музейи ва Нукусдаги Игорь Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Давлат тарих музейида “Музейлар кечаси” тадбири ўтказилади. Ушбу уч муассаса соат 21.00га қадар очиқ бўлади. Олдин бу тадбир фақат нукус музейида ўтказилар эди”, – деб таъкидлашди “Ўзбектуризм” АК матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: