19-21 январда Вашингтонда ўзбек-америка сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтади

Дата: 16:34, 18-01-2016.

Тошкент. 18 январ. ЎзТАГ – 19-21 январда Вашингтонда ўзбек-америка сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“2016-йилнинг 19-21-январ куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси АҚШга ташриф буюради”, - дейилади хабарда.
Аниқлаштирилишича, ташриф давомида Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди, Давлат департаменти ва бошқа муассасаларда икки томонлама учрашувлар ва музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: