19 ноябрдан Ўзбекистонда ҳаво кескин совуши кутилмоқда

Дата: 14:23, 17-11-2016.

Тошкент. 17 ноябр. ЎзТАГ – 19 ноябрдан Ўзбекистонда ҳаво кескин совуши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

“19 ноябрдан Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳарорати кескин совуши кутилмоқда. 21 ноябрга ҳарорат кечаси 2-7о совуққача пасаяди, кундузи 2о совуқ -3о илиқ, шимолда кечаси 13-18о совуқ, кундузи 3-8о совуқ бўлади”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, 19-21 ноябрда Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши башорат қилинмоқда. Шамолнинг тезлиги 17-22 м/сгача етади.

27 ноябрда ҳам мамлакат бўйлаб совуқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

“Республика бўйлаб 27 ноябрда қадар совуқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиб, кечаси ҳаво ҳарорати 2-7о совуқни, кундузи 2о совуқ-3о илиқни, шимолда кечаси 13-18о совуқ, кундузи 3-8о совуқ (меъёрдагидан 8-10о қуйи) бўлиши кутилмоқда”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: