1960 йилдан бери Ўзбекистон аҳолиси деярли 3,6 бараварга ўсди

Дата: 16:20, 22-05-2015.

Тошкент. 22 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон аҳолиси 1960 йил (8558503) ва 2015 йил (30730656) орасида деярли 3,6 бараварга ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар “Ўзбекистон аҳолиси” номи остида Countrymeters сайтида жойлаштирилган.

Жорий йилда аҳоли сони ўсиши 108599 кишини ташкил қилди.

Агар йиллик ўсишга эътибор берсак, аҳоли энг тез ўсган муддат 1960-1975 йиллар экани маълум бўлади. Ушбу муддатда у 3 фоиз ва ундан ҳам кўпга ўсган. 1994 йилга қадар аҳоли сони ўсиши 2 фоиз атрофида бўлган. 1994-2010 йилларга келиб эса ўсиш 1 фоиз ва ундан кўпроқ даражада бўлган.

2010 ва 2011 йилларга келиб ўсиш яна 1977-1978 йиллардаги даражага келган, 2012-йилда 1,5% ташкил этган, кейин эса яна 1% тушган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: