1991 йилдан бери Ўзбекистон аҳолиси деярли 11 млн кишига ўсди

Дата: 15:36, 07-10-2016.

Тошкент. 7 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 1991-2016 йиллар орасида Ўзбекистон аҳолиси 10 млн 967,6 минг кишига ўсган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, 1991-2000 йиллар орасида аҳоли 3 млн 880 минг кишига ўсган, 2000-2009 йиллар орасида 3 млн 45,7 минг кишига, 2009-2016 йиллар орасида 4 млн 41,9 минг кишига кўпайган. Яъни, кейинги 7 йилда аҳоли бундан олдинги икки 9 йилликдагига қараганда тезроқ ўсган.

Жумладан, Тошкентда ушбу муддатда аҳоли 2 млн 130,2 тминг кишидан 2 млн 393,2 минг кишигача, пойтахт вилоятида 2 млн 129,8 минг кишидан 2 млн 794,1 минг кишигача кўпайган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: