2,29 млн. самарқандликлар сайлаш ҳуқуқига эга

Дата: 16:23, 19-12-2014.

Тошкент. 19 декабр. ЎзТАГ – Самарқанд вилоятида 21 декабрдаги сайловларда қатнашиши мумкин бўлган 2,29 млндан ортиқ сайловчилар рўйхатга олинган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) вилоят ҳокими Зоир Мирзаевнинг сайловчиларга мурожаатига асосланган ҳолда. Ушбу мурожаат вилоят ҳокимияти сайтида жойлаштирилган.

Унга кўра, Самарқанд вилоятида 2014 йилги сайловларни ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловлари бўйича 14 округ, Халқ депутатлари вилоят кенгашига сайловлар бўйича 60 округ, туман кенгашларига сайловлар бўйича 480 округлар ташкил этилган.

Вилоятда бевосита овоз бериш учун 948 сайлов участкалари ташкил қилинган. 74 мингдан ошиқ сайловчилар эса ушбу сайловларда илк маротаба қатнашадилар.

Мурожаатда катта авллод вакиллари, маҳаллий ўз-ўзини бошқарув органлари фаолларига, олимлар, педагогларга бўлажак сайловларни унда шахсан иштирок этиш орқали қўллаб-қувватлашга чақириқ мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: