2,4 мингдан зиёд ўзбек корхоналарида сифатни бошқариш тизими жорий этилди

Дата: 17:15, 06-06-2016.

Тошкент. 6 июн. ЎзТАГ – 1 май ҳолатига келиб 2429 ўзбек корхоналарида халқаро талабларга мувофиқ равишда сифатни бошқариш тизими (СБТ) жорий этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

 “Ўзстандарт” агентлигидан маълум қилишларича, ушбу корхоналарга 2537 СБТ мувофиқлик сертификатлари берилган.

 2016-2019 йилларда мамлакатнинг 3010 корхоналарида сифатни бошқариш тизими жорий қилиш режалаштирилган, бундан 785 раси 2016 йилда, 763 таси 2017 йилда, 755 таси 2018 йилда, 707 таси 2019 йилда жорий қилинади.

Бу ишлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020 йилгача бўлган муддатда Миллий сифат инфраструктурасини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 298-сонли қарори билан кўзда тутилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: