2,8 мингдан зиёд киши Қўқон механика заводи акцияларининг эгасига айланди

Дата: 16:29, 28-12-2018.

Тошкент. 28 декабр. ЎзТАГ – 2,8 мингдан зиёд киши “Қўқон механика заводи” (ҚМЗ) АЖ акцияларининг эгасига айланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Freedom Finance МЧЮ ХК ушбу акцияларга ўтказиб, 24 декабрда ниҳояга етган обуна кампаниясининг якунлари ана шундай бўлди. Чиқарилган барча қимматли қоғозлар тўлиқ ҳажмда сотилди.

Ташкилотчининг хабар беришича, эндиликда Ўзбекистоннинг энг йирик корхоналаридан бирининг акциялари эгалари дивидендлар шаклидаги даромадлар олиш, шунингдек, фонд биржасида акциялар нархларининг ўзгаришларида олди-сотди операциялари ўтказиш имкониятига эга бўлдилар.

Қайд этилишича, ҚМЗ акияларининг очиқ SPO таклиф фонд бозорининг ривожига ҳисса қўшди. Хусусан, обуна кампанияси даврида Freedom Finance мутахассислари томонидан 3,3 мингдан зиёд янги мижоз ҳисоблари очилди.

Иккиламчи очиқ таклиф (SPO) доирасида “ҚМЗ” АЖнинг 2,2 млн акциялари сотилиши режалаштирилган эди. “Тошкент” фонд биржасига 2 млн 821065 акцияларга 2843 ариза келиб тушди, бу эса обунага чиқарилган қимматли қоғозлар ҳажмидан 26,14% зиёд бўлди.

Жалб қилинган маблағлар миқдори 2,93 млрд сўмни ташкил қилди. Аризаларнинг асосий қисми биржанинг расмий ҳамкори Freedom Finance МЧЮ ХК орқали берилди. У томонидан 2 млн 262,672 минг акцияларга 2312 аризалар қабул қилинди. Freedom Finance орқали жалб қилинган маблағлар ҳажми 2,34 млрд сўмни ташкил этди.

 

Сурат манбаи: uzdaily.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: