2 июлдан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Минск шаҳрига доимий рейсларни амалга оширишни бошлайди
Тошкент. 18 июн. ЎзТАГ – 2 июлдан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси (МАК) Беларусь пойтахти Минск шаҳрига доимий рейсларни амалга оширишни бошлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу хабар чиққанига анча бўлган бўлсада, МАК сайтида бу ҳақида расмий маълумот фақат эндигина пайдо бўлди.
Унга кўра, Тошкент-Минск-Тошкент йўналиши бўйлаб HY709/710 рейслари ҳафтасига икки марта сешанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади.
“Сешанба кунлари самолёт Тошкентдан соат 18.50 учиб, Минскка 22.05да етиб боради. Минскдан эса 23.35 учиб, Тошкентга чоршанба куни эрталаб соат 06.20 етиб келади. Пайшанба кунлари Тошкентдан соат 07.00 учиб, Минскка 10.15да етиб боради. Яна қайтиб Минскдан 11.45да учиб, Тошкентга 18.30да етиб келади”, – деб маълумот беради миллий авиаташувчи.
Ҳар бир аэропорт учун маҳаллий вақт кўрсатилгани ҳам қайд этиб ўтилган.