2 кунда ўзбекистонликлар 100 автомобиль сотиб олдилар

Дата: 15:23, 18-09-2018.

Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ – 15-16 сентябр кунлари GM Uzbekistan “Очиқ осмон остида савдолар” дастури доирасида 100 автомобиль сотди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компания маълумотларига кўра, мамлакат бўйлаб 38 дона Cobalt, 30 дона Lacetti, 28 дона Spark ва 3 дона Nexia автомобиллари эгаларига етказиб берилган.

Қайд этилишича, савдо бўйича фаоллик Тошкент, Бухоро, Наманган, Қўқон ҳамда Фарғона шаҳарларида қайд этилди.

Бундан ташқари, Тошкентдаги автосалонлардан бирида бир дона Malibu автомобили ҳам сотилди.

Эслатиб ўтамизки, 2018 йил бошидан буён GM Uzbekistan компанияси ички бозорда 114636 автомобилларни сотди.

Сурат манбаи: из http://old.xs.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: