2 январ Ўзбекистонда дам олиш куни деб эълон қилинди

Дата: 10:03, 30-12-2016.

Тошкент. 30 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Президенти Шавкат Мирзиёев 2 январни дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақидаги фармонга имзо чекди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Фуқаролар ва республика жамоат ташкилотларининг кўплаб мурожаатларини ҳисобга олиб, дам олиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ҳамда янги 2017 йил нишонланиши муносабати билан: 2017 йил 2 январ – душанба дам олиш куни деб эълон қилинсин”, - деб таъкидланади хужжатда.

Энди ўзбекистонликлар уч кун – шанба 31 декабрдан душанба 2 январгача дам оладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: