2 йилдан кейин Тошкентда тротуарларни тозалаш бўйича илк машиналар пайдо бўлади

Дата: 14:32, 19-08-2015.

Тошкент. 19 август. ЎзТАГ - 2 йилдан кейин Тошкентда қиймати 566 млн сўмлик тротуарларни тозалаш бўйича илк машиналар пайдо бўлади, деб ёзади review.uz сайти.

Шаҳар маъмурияти 2022 йилга қадар тротуарларни тозалаш бўйича саккизта машина сотиб олишни режалаштирмоқда. Булардан учтаси пойтахт кўчаларига икки йилдан кейин – 2017 йилда чиқади. Тошкент ҳокимиятининг Ободонлаштириш бош бошқармаси қорни тозалаш, йўлларга сув қуйиш ва бошқалар учун жами 121 машина сотиб олади. Бу техникалар шаҳар бюджетига 16,5 млрд сўмга тушади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: