20-21 августда Ўзбекистонда умумхалқ ҳайрия ҳашари ўтказилади

Дата: 16:08, 12-08-2016.

Тошкент. 12 август. ЎзТАГ – Мустақиллик байрами арафаси – 20-21 августда Ўзбекистонда анъанавий умумхалқ ҳайрия ҳашари бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Газета.uz” нашрига ҳукуматдаги манба хабар қилган.

Хабар берилишича, Вазирлар Маҳкамасининг бунга доир фармойиши 10 августда қабул қилинган.

“Ҳашар доирасида турар-жой мавзелари, кўчалар, хиёбонлар, зиёратгоҳ ва бошқа ҳудудлар ободонлаштирилиб, тозаланади. Эҳтиёжманд кишилар ва оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳам режалаштирилган”, - дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, август ойи мамлакатда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги деб эълон қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: