20 мартда Тошкентнинг баъзи кўчаларида ҳаракат чекланади
Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – 20 мартда “Наврўз” умумҳалқ байрамига бағишланган “Ёшлар марафони” ўтказилиши муносабати билан Тошкентнинг баъзи кўчаларида ҳаракат чекланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) пойтахт ҳокимияти матбуот хизматига таянган ҳолда.
“Ёшлар марафони” 20 март куни соат 9:00дан 12:00гача бўлиб ўтади. Шу орада Нукус кўчаси (Нукус, А.Қодирий, Абай, А.Навоий, Ш.Рашидов, Мустақиллик кўчалари)дан “Пахтакор” марказий стадионигача бўлган кўчалар (Глинка, Ойбек, А.Темур, Мустақиллик, Ш.Рашидов, Абай, Себзор, Навоий, Юсуф Хос Хожиб кўчалари да) ҳаракатланиш чекланади”, - дейилади ҳокимият сайтидаги хабарда.
Маълум қилинишича, марафон Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Енгил атлетика федерацияси ҳамкорлигида ташкил қилинган.
Сурат манбаи: из открытых источников