20 йилда Ўзбекистон текстиль тармоғи $2,5 млрд хорижий инвестицияларни жалб қилди

Дата: 19:32, 27-07-2016.

Тошкент. 27 июл. ЎзТАГ – Кейинги 20 йилда Ўзбекистон текстиль тармоғи $2,5 млрд хорижий инвестицияларни жалб қилди, деб ёзади “Правда Востока”.

Ўзбекистон текстиль ва тикув тармоғи хорижий инвесторларда қизиқиш туғдирмоқда. 1995 йилдан бери тармоққа $2,5 млрд сармоя киритилган. Ҳозирда мамлакатда хорижий капитал иштирокидаги 200 ортиқ корхона фаолият юритиб,улар маҳсулотининг ялпи улуши 80% ортиқ.

“Ўзбекистон пахта ишлаб чиқаришда барқарор мақомга эга ва ушбу хом-ашёнинг фақат бир қисмини экспорт қилмоқда. Асосий урғу эса ички қайта ишлашга берилмоқда. Бу енгил саноатни тезкор ривожлантиришга имкон бермоқда. ҲозирдаЎзбекистон иқтисодиётига сармоя киритиш фойдали, чунки бу ерда қулай инвестицион иқлим ва юқори қўқшимча қийматли маҳсулотлар чиқариш учун яхши имкониятлар яратилган”, - деб таъкидлади вазиятни БМТ саноат ривожи бўйича (ЮНИДО) эксперти Дэвид Ли.

Ўтган йилда мамлакат текстиль ва тикув саноатининг экспорти ҳажми $1 млрдан ошди. Жорий йилда у яна $1,1 млрдга етиши кутилмоқда.

Made in Uzbekistan белгили маҳсулотларни 50 ортиқ давлатлар, жумладан, ЕИ, МДҲ ва Лотин Америкаси мамлакатлари, Жанубий Корея, Хитой, Сингапур, Эрон, Исроиль, АҚШ ва бошқалар импорт қилишмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: