200 киши Ўзбекистон банк-молия академиясига ўқишга кириши мумкин
Тошкент. 15 август. ЎзТАГ – 200 киши Ўзбекистон банк-молия академиясига ўқишга кириши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Ҳукумат қарори билан (№667, 13.08.2019 й.) 2019/2020 ўқув йили учун Банк-молия академияси магистратурасига қабул квоталари тасдиқланди. Қарорга мувофиқ, банк-молия академияси магистратурасига 2019/2020 ўқув йили учун тегишли мутахассисликлар бўйича 200 квота ажратилди (шундан 75 та грант, 125 та шартнома)", - дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Таъкидланганидек, қарорда "Инвестицияларни бошқариш (реал сектор)" мутахассислиги бўйича мақсадли қабул учун квоталар ажратилди. Ушбу йўналишда қабул квотаси вазирликлар, идоралар ва корхоналардан 14 тадан белгиланган.
Сурат манбаи: zik.ua


