2000 йилдан бери Ўзбекистонда туғма нуқсони бўлган болалар туғилиши 1,8 баравар камайди – Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Дата: 15:56, 19-08-2014.

Тошкент. 19 август. ЎзТАГ – 2000 йилдан бери Ўзбекистонда туғма нуқсони бўлган болалар туғилиши 1,8 баравар камайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланган ҳолда.

Бу ҳақидаги маълумот муассаса сайтида жойлаштирилган.

“Мустақилликнинг 23 йили давомида кўрилган комплекс чоралар натижасида мамлакатда оналар ўлими 3,1 бараварга, болалар ўлими эса 3,2 бараварга камайди. 2000 йилдан бери “Она ва бола скрининги” дастурини амалга ошириш натижасида туғма нуқсони бўлган болалар туғилиши 1,8 баравар камайди Ҳозирда мамлакатда туғилаётган 92% бола Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг талабларига жавоб беради. Шу сабабли Ўзбекистонда амалга оширилаётган “Соғлом она – соғлом бола” дастури Мингйиллик ривожланиш мақсадларига етишдаги энг самарали стратегиялардан бири деб топилди”, - дейилади хужжатда.

“Қайд этиш керакки, кейинги 5 йил орасида ривожланиши меъёрда бўлмаган болаларнинг туғилиши 1,3 бараварга қисқарди. 6-15 ёшли болалар орасида ўткир респираторли вирусли инфекциялар билан касалланиш 9,7%, пневмония билан оғриш 49,1%, бронхит ҳолатлари 32,8%, сколиоз билан касалланиш 32,7% камайди”, - деб таъкидлайди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

Янгилик билан ўртоқлашиш: