2002-2015 йилларда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига деярли 2,4 минг объектлар қурилди

Дата: 16:47, 04-01-2016.

Тошкент. 4 январ. ЎзТАГ – 2002-2015 йилларда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига деярли 1,9 минг спортобъектлари, 283 мусиқа ва санъат мактаблари, 96 сузиш ҳавзалари қурилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Жамғармадан маълум қилишларича, унинг маблағига фақат 2015 йилда 221 спорт иншоотида қурилиш ишлари, реконструкция ва таъмир амалга оширилди.

Бундан ташқари, 2004-2012 йилларда 86 спорт тури бўйича болалар спорт иншоотлари, спорт заллари ва бассейнлар спорт аслаҳалари билан таъминланди.

2015 йилда Жамғарманинг ҳудуддий бўлинмалари томонидан 9,898 минг спорт мусобақалари ўтказилиб, уларда 2 млн болалар қатнашди.

2015 йил якунлари бўйича 2 млн зиёд болар мамлакат спортнинг 30 атрофида тури билан мунтазам шуғулланмоқда. 2014 йилдаги маълумотларга кўра, спорт билан шуғулланаётган 6-15 ёшар болалар улуши 2013 йилдаги 43,7%дан 55,8%гача ошган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: