2004-2014 йилларда Ўзбекистон аҳолиси сони бошқа МДҲ мамлакатларидагига қараганлда тезроқ ўсди

Дата: 14:24, 30-04-2015.

Тошкент. 30 апрел. ЎзТАГ – 2004-2014 йилларда Ўзбекистон аҳолиси сони бошқа Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларидагига қараганда тезроқ ўсди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) МДҲ Давлатлараро статистика қўмитаси маълумотларига асосланган ҳолда.

Агар 2004 йилда Ўзбекистонда 25707,4 минг киши яшаган бўлса, 2014 йилда уларнинг сони 30492,8 минг кишига етди.

Шу билан бирга, Озарбайжон (8349,0 минг ва 9477,1 минг), Қозоғистонда (14951,2 минг ва 17160,8 минг), Тожикистонда (6598,8 минг ва 8161,1 минг) ва Қирғизистонда (5073,3 минг ва 5776,6 минг) аҳоли бир оз ўсиши кузатилмоқда.

Бошқа МДҲ мамлакатларида аҳоли сони озаймоқда. Масалан, 2004 йилда Арманистонда 3212,2 минг киши истиқомат қилган бўлса, 2014 йилда бу кўрсаткич 3017,4 мингга тушган. Беларусда (9762,7 минг ва 9468,1 минг), Молдовада (3607,4 минг ва 3557,6 минг), Россияда (144333,6 минг ва 143666,9 минг) ва Украинада (47442,1 минг ва 45245,9 минг) киши яшагани қайд этилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: