2005 йилдан бери ЮНФПА Ўзбекистонда қиймати $19 млнлик лойиҳаларни амалга оширди
Тошкент. 22 январ. ЎзТАГ – 2005 йилдан бери БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) Ўзбекистонда қиймати $19 млндан ошиқ бўлган лойиҳаларни амалга оширди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Жамғармадан хабар қилишларича, мамлакатда жамғарма асосан репродуктив саломатликни яхшилаш, гендер тенглигини илгари суриш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, аҳолишунослик ва ривожланиш стратегияларини тушунишга кўмаклашиш соҳаларида фаолият юритади.
Мамлакадаги юқори иқтисодий ўсиш суръатлари ва турмуш даражасининг ошиши муносабати билан, жамғарманинг салоҳиятни ривожлантиришга қаратилган лойиҳа фаолиятидан, сиёсий мулоқот ва адвокатлаштириш соҳасидаги лойиҳаларга эътибор қаратиши зарурлиги ҳам қайд этилди.
Шунингдек, биргаликдаги мониторинг тизимини яратиш ва миллий ҳамкорларни дастурларни амалга оширишга кўпроқ жалб этишнинг муҳимлиги ҳам таъкидланди.