2010 йилдан бери ЎзЛиДеП орқали 3 мингдан зиёд ёш тадбиркорлар қиймати 15 млрд сўмдан ошиқ имтиёзли кредитлар олдилар

Дата: 16:58, 14-08-2014.

Тошкент. 14 август. ЎзТАГ – 2010 йилдан бери Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг (ЎзЛиДеП) “Диплом билан - бизнесга” лойиҳаси бўйича 3 мингдан зиёд ёш тадбиркорларга қиймати 15 млрд сўмдан ошиқ имтиёзли кредитлар ажратилди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ЎзЛиДеПнинг Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси Насимжон Алимовга асосланган ҳолда.

Ба ҳақидаги маълумот Norma.uz сайтида жойлаштирилган.

Депутатнинг сўзларига кўра, 2010 йилдан бери касб-ҳунар коллежларининг 6,5 мингдан ошиқ битирувчилари бизнес юритиш асосларини ўргандилар.

Ўтган йили хизматлар соҳасини ривожлантиришга 302 кредит, қишлоқ хўжалигига 336 кредит, саноат ва маҳсулот ишлаб чиқариш соҳасида 225 кредит ажратилди.

Эслатиб ўтамизки, “Диплом билан - бизнесга” лойиҳаси ЎзЛиДеПнинг Ижроя қўмитасининг Ёшлар ишлари бўйича бўлими томонидан идора қилинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: