2011-2015 йилларда Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлашга инвестициялар 3 бараварга ўсди

Дата: 16:03, 02-12-2015.

Тошкент. 2 декабр. ЎзТАГ – 2011-2015 йилларда Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлашга йўналтирилган инвестициялар 3 бараварга ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Банк тизими самарадорлигининг меъёрларидан бири иқтисод реал тармоғининг талабини ўз вақтида қондиришдан иборат. Бунда иқтисодиётни кредитлашда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлашга ажратилаётган инвестицион кредитлар алоҳида рол ўйнайди. Бу каби кредитларнинг ҳажми Ўзбекистонда кейинги йилларда 3 бараварга ўсди”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаровнинг IV Тошкент Халқаро банк форумида сўзлаган нутқида

Унда айтилишича, “мамлакат ижтимоий-иқтисодий ўсишининг омилларидан бири кичик бизнесдир”. “Хусусан, ҳозирда кичик бизнес Ўзбекистон ЯИМ 53% ишлаб чиқармоқда, унинг экспортдаги улуши 27%, банд аҳоли сонидаги улуши 77,5%”, деб таъкидланади хужжатда.

“Банк кредитлаши юқоридаги кўрсаткичларга етишдаги муҳим омиллардан бири”лиги таъкидланади. “Фақат кейинги 5 йилда (2011-2015 йиллар) кичик бизнесни кредитлаш ҳажмлари 4,4 бараварга кўпайди. Шу билан бирга, кичик бизнес субъектларига ажратилган кредитлар ҳажми жами кредитлар ҳажмида 2000 йилдаги 16,9%дан 28%гача етди”, - дейилади хужжатда.

Аҳадбек Ҳайдаров Ўзбекистон банк тизимини ислоҳ қилиш кейинги йилларда ҳам давом эттирилишини таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йил 25-29 ноябрда Тошкент IV Халқаро банк форуми бўлиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: