2011 йилдан бери Ўзбекистонда абитуриентлар сони 57,4% ўсди
Тошкент. 18 июл. ЎзТАГ – 2011 йилдан бери Ўзбекистонда абитуриентлар сони 57,4%: 418724тадан 2017 йилда 729947тагача ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Абитуриентлар сонининг ўсиш суръатлари барқарор юқориламоқда. Бу кўрсаткич 2011 йилда 418724тага, 2012 йилда 432110тага, 2013 йилда 480540тага, 2014 йилда 540229тага, 2015 йилда 605947тага, 2016 йилда 663304тага, 2017 йилда 729947тага тенг бўлган.
Эслатиб ўтамизки, 2017/2018 ўқув йилида бакалавриатга 66316 ўрин ажратилган (давлат грантлари бўйича 18194, тўлов-шартнома асосида 48122та), 2016/2017 ўқув йилида бу кўрсаткич 57907тани ташкил қилган эди (давлат грантлари бўйича 19120та, тўлов-шартнома асосида 38787та).
Яъни 2017 йилда ҳар бир ўринга 11 киши даъво қилган бўлса, 2016 йилда бу кўрсаткич 11,5 кишига тенг бўлган.