2012 йилдан бери Ўзбекистон тиббиёт соҳасини молиялаштириш 1,5 трлн сўмга оширилди

Дата: 16:17, 19-08-2014.

Тошкент. 19 август. ЎзТАГ – 2012 йилдан бери ўтган вақт давомида Ўзбекистон тиббиёт соҳасини молиялаштириш 1,5 трлн сўмга оширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизматига асосланган ҳолда.

“Йилдан-йилга давлат бюджетидан соҳани ривожлантиришга ажратилаётган маблағлар миқдори ошмоқда. Агар 2012 йилда соғлиқни сақлашга давлат бюджетидан 2,8 триллион сўм ажратилган бўлса, 2013 йилда ушбу кўрсаткич 3,4 триллион сўмга етди. Жорий йилда эса тармоққа 4,3 триллион сўм йўналтириш режалаштирилган”, - дейилади хужжатда.

Бундан ташқари, 2010 йилга қараганда соҳага киритилаётган инвестициялар ҳажми 3,8 бараварга кўпайди. Натижада 295 тиббий объектлар реконструкция қилинди ва фойдаланишга топширилди.

$1 = 2344,38 сўм.

Янгилик билан ўртоқлашиш: