2012 йилдан буён Ўзбекистон Қозоғистондан импортни қисқартириб, экспортни кўпайтирмоқда

Дата: 17:02, 10-11-2015.

Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ - 2012 йилдан буён Ўзбекистон Қозоғистондан импортни қисқартириб, экспортни кўпайтирмоқда. Ушбу маълумотлар ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлигининг Статистика қўмитаси сайтида келтирилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Импортни пасайтириш тамойили ойдин кўриниб турибди. Агар 2012 йилда Ўзбекистон Қозоғистондан қиймати $1 млрд 177 млн 906 минг 100лик товарлар импорт қилган бўлса, 2013 йилда – $1 млрд 145 млн 309 минг 900, 2014 йилда – на $1 млрд 83 млн 947 минг 500, 2015 йил январ-августда – $592 млн 713 минг 400лик импорт қилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон экспортни оширмоқда. Хусусан, 2012 йилда $805 млн 399 минг 500, 2013 йилда – $970 млн 83 минг 500, 2014 йилда –$1 млрд 17 млн 662 минг 400, 2015 йил январ-августда – $504 млн 92 минг 700лик экспорт қилган.

Агар экспорт-импорт динамикасини эътиборга олсак, 2015 йилда Қозоғистондан импорт даражаси 2014 йилдагидай қолиши мумкин, айни пайтда Қозоғистонга экспорт 2014 йилдагига қараганда кўпайиши мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: