2012 йилги олимпиа ўйинларида қатнашган ўзбек оғир атлетикачисининг допинг текшируви ижобий натижа берди

Дата: 12:08, 24-12-2018.

Тошкент. 24 декабр. ЎзТАГ – 2012 йилги Лондон олимпиасида қатнашган ўзбек оғир атлетикачиси Руслан Нурудиновнинг допинг-пробаси қайта текширувдан сўнг ижобий натижа берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) матбуот хизматининг маълумотларига кўра, шунингдек, 105 кг вазнда Лондон олимпиаси чемпиони украиналик Алексей Торохтий, 2012 йилги ўйинларнинг бронза совриндори (56 кг вазнда) озарбайжонлик Валентина Христова, олимпиада ўйинларида саккизинчи ўринни олган белорус Николай Новиков ва Лондонда 14-бўлган Арманистон вакили Мелине Далузянларнинг допинг текширувлари ҳам ижобий натижа берган.

Қайд этилишича, IWF спортчиларга вақтинчалик мажбурий чекловни жорий этган.

Олдинроқ оғир атлетика допинг текширувларнинг ижобий натижалари сабабли Олимпиа ўйинларидан чиқариб ташланиши мумкинлиги ҳақида маълум бўлган эди. Натижада ўйинлардаги қатор натижалар қайта кўриб чиқилган. Ушбу масала ХОҚ ижроя қўмитасининг ноябр охиридаги йиғилишида муҳокама қилинган, лекин якуний натижа кейинга қолдирилган.

Эслатиб ўтамиз, Руслан Нурудинов 105 кг вазн тоифасида 2016 йилги олимпиа чемпионидир. У Лондон Олимпиадасида тўртинчи ўринни олган.

 

Сурат манбаи: https://sportx.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: