2013 йил якунлари бўйича “Туркистон” ўзбек банкининг капитали 18,39 млрд сўмни ташкил қилди

Дата: 07:10, 31-05-2014.

Тошкент. 31 май. ЎзТАГ – 2013 йил якунлари бўйича “Туркистон” ўзбек очиқ акционерлик тижорат банкининг капитали бир оз ўсиб, 18,39 млрд сўмни ташкил қилди (2012 йил якунлари бўйича -16,633 млрд сўм), дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Банкдан хабар қилишларича, банк активлари ҳам бир оз озайиб, 2013 йил якунлари бўйича 84,481 млрд сўмга тушди (2012 й. 31-декабрда 91,029 млрд сўм).
Ҳисобот давида банкнинг ялпи мажбуриятлари ҳам камайиб, 2012 йилдаги 74,395 млрд сўмга нисбатан 2013 йил якунлари бўйича 66,091 млрд сўмга тушган.
Фақат банкнинг соф фоизли даромади ўсиб, 4,434 млрд сўмни ташкил этган (2012 йил якунлари бўйича 3,662 млрд сўм). Шунингдек, молия муассасасининг акционерлик капитали ҳам ўсиб, ўтган йил якунлари бўйича 17,259 млрд сўмга етган (2012 йилда - 15,913 млрд сўм).
“Туркистон” банки 1997 йил 15 майда транспорт ташкилотлари учун тармоқ банки сифатида ташкил этилган. Ҳозирги пайтда банк кўптармоқли банк хизматлари кўрсатади. 2009 йил августида Ўзбекистон Марказий банки “Туркистон” банкининг хорижий валютада хизмат кўрсатишга бўлган бош лицензиясини олиб қўйганлигини эслатиб ўтамиз.

Янгилик билан ўртоқлашиш: